Узбек O'zbek
Салоҳ Гвардиоланинг АПЛ ва ЕЧЛ ғолиблигини таққослаганига муносабат билдирди
Чоршанба, 14 Август
8008

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг АПЛда ғолиб чиқиш ЕЧЛда ғалаба қозониш қийинроқ, деган фикрига қўшилмаслигини билдирди.

«Очиғи, Гвардиола бундай деганини билмагандим, лекин менимча, унга икки мусобақадан бирининг ғолиблиги таклиф қилинса, у ЕЧЛни танлаган бўларди.

Бу – менинг фикрим. Мен Гвардиола ҳақида эмас, ўз фикримни гапиряпман. ЕЧЛ – футболдаги энг катта мусобақа, шунинг учун ҳар бир футболчи, ҳар бир мураббий уни ютишни орзу қилади.

Албатта, АПЛ ҳам катта турнир, лекин Чемпионлар лигаси – энг каттаси», – деди Салоҳ CNN`га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гвардиола: «ЕЧЛни юта олмадингиз», деганларга аниқлик киритиб ўтаман – мен Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истаган бўлардим, лекин айнан чемпионат футболчиларни сенинг ортингдан эргашишга ундайди, чунки бу турнирда ҳар уч кунда ғалабага эришиш имкони бор.

Жамоа мағлубиятга учраганда ўйинчилар сенга ишонмай қўйишади. Чемпионат ҳаммасини жой-жойига қўйиб қўяди. Мана шунинг учун ҳам Англия чемпионати мутлақ устувор вазифа бўлган эди.

Англияда чемпион бўлиш жуда қийин. Исбот сифатида айтиш мумкинки, охирги 11 йил ичида илк марта чемпион клуб совринни ўзига сақлаб қола олди. Айни шу пайтда «Барселона» буни бир неча марта уддалади», – деб таъкидлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз