Узбек O'zbek
«Рома» «Челси» ҳужумчисини ижарага олмоқчи
Чоршанба, 14 Август
2419

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. 

Журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида ёзишича, бельгиялик ҳужумчи борасида «Рома»дан таклф тушган. «Бўрилар» 25 ёшли футболчини кейинги йил сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишлари кутилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу трансфер «Интер»га ўтиши кутилаётган Эдин Жеконинг трансферига боғлиқ эмас.

Батшуайи «Челси»га 2016 йили «Марсель»дан 39 млн евро эвазига ўтган. Ҳужумчи 2017/18 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини Дортмунднинг «Боруссия»сида ижарада ўтказган. Ўтган мавсум эса «Валенсия» ва «Кристал Пэлас» жамоаларида вақтинча ўйнаб, 36 ўйинда 9та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз