Узбек O'zbek
«Реал» Лунинни яна ижарага берди
Чоршанба, 14 Август
2148

«Реал»нинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин ижара асосида «Вальядолид»га ўтди.

20 ёшли посбон вальядолидликларга бир йилга ижарага берилган.

Лунин янги жамоаси машғулотларига бугун – 14-август куни бўлиб ўтадиган расмий тақдимот маросимидан сўнг қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Лунин ўтган мавсумни ҳам ижара асосида «Леганес»да ва Испания чемпионатида 5та ўйинда қатнашган. Бунгача дарвозабонга яна бир испан клуби «Бетис» ҳам қизиқаётганлиги айтилганди.

«Реал» Андрейни ўтган йил ёзида Украинанинг «Заря» клубидан 8,5 млн еврога сотиб олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз