Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарни машғулотлардан четлатди
Чоршанба, 14 Август
7088

«Пари Сен-Жермен» клуби раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Неймарни машғулотлардан четлатди.

Esporte Interativo хабарига кўра, 14 август куни 27 ёшли футболчи асосий гуруҳдан алоҳида шуғулланган.

«ПСЖ» клуби футболчининг тақдири, яъни бошқа клубга трансфери масаласи узил-кесил ҳал бўлмагунча шу қарорида қатъий турмоқчи. Бу билан унинг жароҳат олиш эҳтимоли пасайтирилмоқчи.

Аввалроқ Неймарнинг трансферига «Реал» ва «Барселона» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган. Унинг шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз