Узбек O'zbek
Невилл: «Кафолат бераман, «Манчестер Юнайтед» яна чемпион бўлади»
Чоршанба, 14 Август
2543

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Гари Невилл «қизил иблислар» тез орада яна АПЛ ғолиби бўлишига ишонаётганини айтди.

«Ҳаётимнинг дастлабки 18 йилида «Манчестер Юнайтед» бирорта чемпионлик совринини ютмаган. Аммо кейинги 20 ёки 25 йил қойилмақом бўлди. Бу эртакка ўхшарди. Ҳозир буни такрорлаш қийин. Мен: «Агар улар бу йил чемпион бўлмаса, агар улар кейинги йил чемпион бўлмаса, агар улар мана бу ўйинчи билан шартнома имзоламаса…», деб ўйлаб ўтирадиганлардан эмасман.

«Манчестер Юнайтед»даги вазият клуб раҳбариятининг ва скаутлар бўлимининг кичик харажатлари, яхши қарорлари билан ўнгланиши мумкин. Натижада клуб трансфер сиёсатида тўғри йўлга тушиб олади. Уларда ажойиб мураббий бор, умид қиламанки, Сульшер клубда қолади ва жамоа яна ғалаба қозонишни бошлайди. Мен «Манчестер Юнайтед» яна чемпионатни ютишига кафолат бераман. Эҳтимол, «Ливерпуль»дан аввалроқ ютади», – деб Невиллнинг сўзларини келтиради Metro.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз