Узбек O'zbek
«Монако» «Ювентус»нинг бирйўла икки футболчисини олмоқчи
Чоршанба, 14 Август
5189

«Монако» «Ювентус» билан яримҳимоячи Блез Матюиди ва ҳимоячи Даниеле Ругани трансферлари юзасидан музокара ўтказмоқда, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Бунгача Ругани «Рома»га ижара асосида ўтишга яқинлиги ҳақида айтилганди. Аммо манбанинг хабарига кўра, «Монако» 25 ёшли ҳимоячи учун 35 млн евро тўлашга тайёр, фақат Даниеле трансферга розилик бериши керак. Шунингдек, монегаскликлар Турин клубидан кетишни режалаштираётган франциялик яримҳимоячи Блез Матюидига ҳам қизиқмоқда.

Ругани «Ювентус»га «Эмполи»дан 2015 йил февралида 5 млн евро эвазига ўтган. У ўтган мавсумда Италия чемпионатида 15та ўйинда қатнашиб, 2та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган ва 3 марта сариқ карточка олган.

Матюиди эса ўз юртида «Труа», «Сент-Этьен» ва «Пари Сен-Жермен» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Яримҳимоячи парижликлар таркибида 6 мавсум тўп тепгач, 2017 йили «Ювентус»га ўтган ва туринликлар билан 4та совринни ютиб олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз