Узбек O'zbek
«Милан» «Реал»дан Иско ёки Хамесни олишга уриниб кўрмоқчи
Чоршанба, 14 Август
1719

«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзда клубни тарк этиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport`нинг хабар беришича, 20 ёшли посбонга «ПСЖ» қизиқиш билдиряпти, аммо Париж клуби Неймарни сотган тақдирдагина Жанлуижини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Хабар айтилишича, агар Доннарумма «Милан»дан кетса, клуб «Реал» яримҳимоячилари – Хамес Родригес ёки Искодан бирини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.

Иско 70 млн еврога баҳоланмоқда. Хамеснинг эса «Наполи» ёки «Атлетико»га 40 млн евролик трансфери кечикмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз