Узбек O'zbek
Лукаку Англия ва Италиядаги машғулот жараёнларини солиштирди
Чоршанба, 14 Август
4602

«Манчестер Юнайтед»дан «Интер»га ўтган ҳужумчиси Ромелу Лукаку аввалги ва ҳозирги жамоасининг машғулот ўтказишида қандай фарқлар борлиги ҳақида гапирди.

«Италияда машғулотлар қийин. У ер билан солиштирганда фарқ қилади. Англияда ҳам кўп ишлашинг керак, лекин Италияда ҳақиқатан тер тўкишингга тўғри келади.

Милан – ажойиб шаҳар. Лекин мен бу ерга яшаш учун келганим йўқ, келишимдан мақсад – жамоага ютуққа эришишда ёрдам бериш», – деди Лукаку Otro`га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз