Узбек O'zbek
Лэмпард: «Азарнинг ўрнини тўлдириш имконсиз»
Чоршанба, 14 Август
2009

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Ливерпуль»га қарши УЕФА Суперкубоги олдидан «Реал»га ўтиб кетган Эден Азар ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Мен «Челси» мухлиси сифатида Азарнинг ашаддий ишқибози эдим. У мен учун, сўзсиз, жаҳон футболидаги энг зўр ўйинчилардан бири. Азар
«Челси»даги энг сермаҳсул футболчи эди. Унинг ўрнини тўлдириш мумкин эмас. Азарнинг юқори даражадаги ўйинини бошқалардан кутиш имконсиз.

Аммо биз хотиржамликни сақлаб қолишимиз ва сабрли бўлишимиз керак. Бизда ўзини кўрсата оладиган ёш ва тажрибали футболчилардан иборат жамоа бор. Биз ўз йўлимизда давом этишимиз керак, чунки «Челси» доим «Челси» бўлиб қолади», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль»-«Челси» учрашуви бугун Истанбулдаги «Водафон Парк»да, Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз