Узбек O'zbek
Ла Лига тўпурарларидан бири «Монако»га ўтди
Чоршанба, 14 Август
1733

«Севилья» ҳужумчиси Уиссом Бин-Йеддер «Монако»га ўтди.

Монегасклар клуби расмий сайтига кўра, 29 ёшли француз билан 5 йиллик шартнома тузилган.

ОАВда трансфер 40-45 млн еврога амалга ошгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Бин-Йеддер учун муваффақиятли келган, у Ла Лиганинг 35та турида қатнашиб, 18та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллиф бўлган эди. Якунда «Севилья» 6-ўринни олиб, Европа лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритганди.

Маълумот учун, андалусияликлар Уиссомни 2016 йилда «Тулуза»дан 9 млн еврога сотиб олишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз