Узбек O'zbek
Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашида Тожикистон, Непал ва Афғонистон билан ўйнайди
Чоршанба, 14 Август
870

Футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати 2020 йилда Туркманистонда бўлиб ўтади. Унга саралаш эса жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилади.

ЎФА хабарига кўра, қуръага асосан Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олди. Баҳодир Аҳмедов жамоасига гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари рақиблик қилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари

Марказий ва Жанубий минтақа

“А” гуруҳи
Ўзбекистон
Тожикистон
Непал
Афғонистон

“B” гуруҳи
Эрон
Қирғизистон
Туркманистон

Бу минтақа саралаш баҳсларига Эроннинг Урмия шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Барча учрашувлар Урмиядаги “Гадир Ҳалл” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. 

Саралаш ўйинлари тақвими: 

23 октябрь, чоршанба
Туркманистон – Эрон
Тожикистон – Непал
Ўзбекистон – Афғонистон

24 октябрь, пайшанба
Қирғизистон – Туркманистон
Афғонистон – Тожикистон
Непал – Ўзбекистон

25 октябрь, жума
Эрон – Қирғизистон
Непал – Афғонистон
Ўзбекистон – Тожикистон

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашга тайёргарлик доирасида 29 август - 1 сентябрь кунлари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида Чкалов кубогида қатнашади, 4-8 сентябрда эса Индонезияда ўтадиган халқаро мусобақада Ироқ, Индонезия ва Хитой Тайпейи термаларига қарши майдонга тушади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз