Узбек O'zbek
ЕЧЛ саралашининг плей-офф босқичи жуфтликлари маълум
Чоршанба, 14 Август
6803

2019/20 йилги Европа Чемпионлар Лигасининг 3-раунд саралаш босқичи ўйинлари ниҳоясига етди ва 4-раунд жуфтликлари маълум бўлди.

Сўнгги саралаш босқичида қуйидаги жуфтликлар баҳс олиб боришади:

«Динамо» Загреб (Хорватия) – «Русенборг» (Норвегия) 
«Олимпиакос» (Греция) – «Краснодар» (Россия) 
ЛАСК (Австрия) – «Брюгге» (Бельгия) 
АПОЭЛ (Кипр) – «Аякс» (Нидерландия) 
ЧФР (Руминия) – «Славия» (Прага, Чехия) 
«Янг Бойз» (Швейцария) – «Црвена Звезда» (Сербия)

Дастлабки ўйинлар 20-21 август кунлари, жавоб баҳслари 27-28 август кунлари бўлиб ўтади. Ғолиблар гуруҳ босқичига йўл олади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз