Узбек O'zbek
Данило: «Роналдудан 7-рақамни сўрадим, лекин бу рақам аллақачон банд эди»
Чоршанба, 14 Август
7202

«Ювентус»нинг янги ҳимоячиси Данило Турин клубига келмасидан олдин жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан гаплашгани ҳақида айтиб берди.

«Бу ерга келмасимдан олдин у билан гаплашгандим. 7-рақамни олгим келаётганини айтдим, лекин бу рақам аллақачон банд эди.

Роналду «Ювентус» ҳақида жуда илиқ фикрлар айтди. У билан бирга ўйнаш қўшимча иштиёқ бағишлайди. Роналдуда ғайрат жўшиб турганини сездим. У клуб ҳақида худди ўз оиласи тўғрисида гапиргандек гапирди, бу эса менга умид бағишлади. Ундан бу фикрларни эшитганим жуда яхши бўлган экан», – деган Данилонинг сўзларини келтирди Goal.

Эслатиб ўтамиз, «Юве» бразилиялик футболчини «Манчестер Сити»дан 37 млн еврога сотиб олди. Ўз навбатида, инглиз клуби ҳимоячи Жоау Канселуни туринликлардан 65 миллионга харид қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз