Узбек O'zbek
Балотелли Италия чемпионатига қайтишга яқин
Чоршанба, 14 Август
2104

Эркин агент мақомидаги италиялик ҳужумчи Марио Балотеллининг қайси жамоада ўйнаши аниқ бўлди.

Журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида маълум қилишича, 29 ёшли футболчи фаолиятини ўз юртида – «Брешиа» клубида давом эттиради.

Марио янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 1 млн евро маош олади. Бу қиймат бонуслар билан бирга 3 млн еврога етиши мумкин.

Бунгача Балотеллининг «Фламенго» жамоасига ўтиши ва Бразилия чемпионатидаги илк италиялик бўлиши тахмин қилинаётган эди.

Марио ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Марсель»да ўтказди. Фаолияти давомида «Интер», «Манчестер Сити», «Милан», «Ливерпуль» ва «Ницца» жамоаларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз