Узбек O'zbek
«Андижон» асосий футболчиларисиз ўйнаган ва Насимов «Динамо»ни яримфиналга олиб чиққан ўйиндан фотогалерея
Чоршанба, 14 Август
884

Чорак финалнинг унчалик қизиқарли кечмаган ўйинларидан бири Самарқандда ўтказилди. «Динамо» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлими жуда зерикарли ўтган учрашувнинг иккинчи қисмида жамоалар бироз жонланиб, футбол ўйнашни бошлашди.

«Динамо»да чемпионатда кетма-кет 4 та мағлубиятдан сўнг тушкунлик аломатлари сезилаётганди, шу боис Файзиев ўйинга асосий футболчиларини ташлади. Чунки унинг жамоасига ғалаба жуда муҳим эди. Тўғри, таркибда ўзгаришлар бўлди, аммо «Андижон» каби эмас.

Хомяков шу куни деярли иккинчи таркиб билан Самарқандга борганди. Андижонликларнинг асосий жамоаси ўйин вақтида Андижонда машғулот ўтказгани эса Лига Кубоги бу жамоа учун «қанчалик қадрли» эканини кўрсатади. Самарқандликлар ҳам ўйинни тезда ўз фойдаларига ҳал қила олишмади. Барчасини иккинчи бўлимдаги захира ҳал қилди...

Иккинчи таймда ўйинга қўшилган Баҳодир Насимов иккита гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Даврон Исоқовнинг битта голи «Андижон»ни мағлубиятдан қутқариб қололмади. Tribuna.uz мухбири ўйинни стадаиондан кузатди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз