Узбек O'zbek
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси икки халқаро турнирда қатнашади
Сешанба, 13 Август
1093

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 4-8 сентябрь кунлари Индонезияда ўтадиган халқаро мусобақада қатнашади.

ЎФА расмий сайтига кўра, турнирга Индонезия, Ироқ ва Хитой Тайпейи термалари ҳам таклиф этилган.

Баҳодир Аҳмедов жамоасининг ўйинлари тақвими қуйидагича:

6 сентябрь
Ироқ – Ўзбекистон

7 сентябрь
Индонезия – Ўзбекистон

8 сентябрь
Ўзбекистон – Хитой Тайпейи

Кузда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёрланаётган Ўзбекистон термаси Индонезиядаги мусобақадан олдин, 29 август – 1 сентябрь кунлари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтадиган Чкалов кубоги турнирида ҳам қатнашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз