Узбек O'zbek
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Тожикистонга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди
Сешанба, 13 Август
1979

Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионати давом этмоқда.

Турнирда бош соврин учун Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар жамоалари ҳам кураш олиб боришяпти.

Илк ўйинда футболчиларимиз Эрон ёшлар жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Иккинчи баҳсда футболчиларимиз афғонистонлик ёшлар билан беллашиб, 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда ғалабани қўлдан чиқаришди.

Учинчи ўйинда футболчиларимизга мусобақа мезбони дуч келди. Афсуски бу баҳсда ҳам ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда ғалабани бой беришди.

CAFA U19 чемпионати
9 август
Ўзбекистон U19 – Эрон U19 0:2

10 август
Афғонистон U19 – Ўзбекистон U19 2:2
Голлар: Вождий (59), Муҳаммадий (86) – Шамсиев (11), Рафаэлов (45+1)

13 август
Ўзбекистон U19 – Тожикистон U19 2:2
Голлар: Абдумажидов (29), Йўлдошев (61) – Камолов (5), Зоиров (77)

15 август
Туркманистон U19 – Ўзбекистон U19

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз