Узбек O'zbek
Снейдер бутсаларини михга илди
Сешанба, 13 Август
1970

Нидерландия миллий жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Уэсли Снейдер профессионал фаолиятига якун ясаганини маълум қилди.

Аммо унинг агенти мижозининг бу эълонидан ҳайратда қолганини билдирди.

35 ёшли хавбек ўзи туғилиб ўсган Утрехт шаҳрига қайтиб, шу номдаги клуб тизимида иш бошлайдиган бўлган.

«Бу шаҳарни жуда яхши кўраман. Модомики фаолиятимга нуқта қўйган эканман, энди ўз тажрибам билан бўлишадиган ажойиб иш жойим бўлишини хоҳлаяпман», – деди Снейдер «Утрехт» расмий каналига берган интервьюсида.

У ўтган ойда Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клуби билан шартнома муддати тугаганидан буён ишсиз эди.

Айни пайтда, Снейдернинг агенти Гуидо Алберс мижозининг бу сўзлари уни ҳайрон қолдирганини айтмоқда.

«У бу ҳақда шундай йўсинда эълон қилгани биз учун мутлақо ажабланарли ҳол бўлди.

У билан келаси пайшанба куни кўришиб, унда ҳамон мавжуд вариантларни муҳокама қилишни, сўнгра янгиликни жамоатчиликка қандай қилиб эълон қилиш бўйича бир қарорга келишни режа қилгандик. Шундай экан, келаси пайшанба куни бу қарор қанчалик аниқ экани маълум бўлади», – деди агент FOX Sports билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Уэсли 2003-2018 йилларда Нидерландия миллий жамоасида 134та ўйин ўтказган. ЖЧ-2010да кумуш, тўрт йилдан сўнг бронза медалларига сазовор бўлган.

Фаолияти мобайнида «Аякс», «Реал», «Интер», «Галатасарой», «Ницца» ва «Ал-Ғарафа» клубларида ўйнаган Снейдер Нидерландия, Испания, Италия ва Туркия чемпиони, Қатар кубоги соҳиби саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз