Узбек O'zbek
Симеоненинг ўғли Испанияга йўл олди
Сешанба, 13 Август
2859

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоненинг ўртанча ўғли Жанлука Симеоне Испаниянинг «Ибица» клубига ўтди.

Marca хабарига кўра, 21 ёшли футболчи Сегунда Б вакили билан шартнома имзолади.

Жанлука фаолияти давомида Аргентинанинг «Ривер Плейт» ва «Химнасия ва Эсгрима» клубларида ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Диего Симеоненинг катта ўғли Жованни Италиянинг «Фиорентина» клуби шарафини муваффақиятли ҳимоя қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз