Узбек O'zbek
Шомуродов голини «Пахтакор-79» хотирасига бағишлади
Сешанба, 13 Август
5430

«Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Крилья Советов» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Менга барча голларим ёқади, айниқса, жамоам ғалаба қозонганда. Шунинг учун, «Крилья» дарвозасига урган голим ҳам аҳамиятли.

Гол урилган вазиятда Ионов ажойиб ҳаракат қилди – тўпни яхши узатди. Хорик Байрамян тўпни менга ўтказиб юборди, мен эса оёғимни қўйишга улгурдим. Мен учун гол уриш жуда муҳим. Мен ҳужумчиман, гол уриш – менинг ишим.

Голни «Пахтакор-79» хотирасига бағишлайман”, – Элдорнинг сўзларини келтиради «Матч ТВ». 

Ҳозирги вақтда Шомуродов «Крилья Советов» ҳужумчиси Соболев ва «Зенит» ҳужумчиси Зюба билан биргаликда тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда. Уларнинг ҳисобида 4тадан гол бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз