Узбек O'zbek
«Севилья» ҳужумчиси «Монако»га ўтяпти
Сешанба, 13 Август
1407

«Севилья»нинг франциялик ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер «Монако»га ўтишга яқин, деб хабар беради RMC Sport.

Манбанинг хабарига кўра, Бен-Йеддер Монакога етиб келган, бугун тиббий кўрикдан ўтади. 29 ёшли ҳужумчи француз клуби билан 5 йиллик шартнома тузиши кутиляпти.

Трансфер нархи 40 млн евро бўлиши кўзда тутилган.

Ҳужумчининг «Севилья» билан шартномаси муддати 2021 йил ёзига қадар эди.

Бунгача Бен-Йеддерга «Манчестер Юнайтед» ва «Пари Сен-Жермен» клублари ҳам қизиқаётганлиги айтилганди.

Ўтган мавсум ҳужумчининг фаолиятидаги энг омадли мавсум бўлди. У Испания чемпионатида 35та ўйинда қатнашиб, 18та гол урди ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилди. «Севилья» эса турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз