Узбек O'zbek
«Ростов» бош мураббийи: «Агар 50 млн тўлашса, шогирдимни ўша клубга ўзим элтиб қўяман»
Сешанба, 13 Август
15024

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин клуб жорий трансфер ойнаси вақтида ўз футболчиларини сотиш ниятида эмаслигини билдирди.

«Қайсидир футболчимизни йўқотишимиз мумкинлигидан хавотирда эмасмиз. Ҳеч кимни сотмоқчимаслигимиз ҳақида айтганмиз. Лекин бордию 50 миллион таклиф қилишса, ўзим у ўйинчини ўша клубга олиб бориб қўяман», – деди Карпин «Матч Премьер» телеканали эфирида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси, янги мавсумнинг 5 ўйинида 4та гол урган Элдор Шомуродовга Москванинг ЦСКА ва Истанбулнинг «Галатасарой» клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.

РПЛда 5-турдан кейин «Ростов» 11 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Зенит» ҳисобида 13 очко бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз