Узбек O'zbek
Роналду Месси билан ўртасидаги фарқни тушунтирди
Сешанба, 13 Август
18911

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга «Барселона» етакчиси Лионель Мессидан уни нима фарқлаб туриши ҳақида савол беришди.

«Фарқимиз шундаки, мен бир нечта клубларда ўйнадим ва турли жамоалар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқдим. Бу мусобақада қаторасига олти йил кетма-кет энг яхши тўпурар бўлдим. ЕЧЛда беш марта ғалаба қозониш унчалик ҳам кўп футболчига насиб этган эмас. Шундай экан, мен ўзимни бу турнир билан боғлаб кўрсата оламан.

Месси – жуда зўр футболчи. У нафақат «Олтин тўп»лари билан, балки – худди мен каби – йилдан йилга ўйини ўсиб боргани билан ҳам одамларнинг ёдида қолади», – деди Роналду DAZN`га берган интерьвюсида.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану бу интервьсида «ортиқ пулга эҳтиёжи йўқлиги, ўз исмини футбол тарихига ёзиб, яна ҳам кўпроқ ғалабаларга эришишни хоҳлаётгани» ҳақида ҳам гапирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз