Узбек O'zbek
Рио Фердинанд: «Дибаланинг «МЮ»га келмагани яхши бўлди»
Сешанба, 13 Август
4515

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд клуб «Ювентус»дан ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб олмаганидан мамнунлигини билдирди.

«Охирги йилларда кўплаб футболчилар «МЮ» таклифини қайтаришди. Улар бошқа жойда ўйнашни афзал билишмоқда. Лекин Дибала «Ювентус» захира ўриндиғида ўтирган бўлса, қандай қилиб «Юнайтед» таклифидан юз бурганини тушуна олмадим.

Балки у: «Мен ЕЧЛда ғолиб чиқаман ёки захирада ўтираман. «МЮ»га ўтганимдан кўра шуниси афзал», деб ўйлаётгандир.

Мен унинг келмаганидан хурсандман. Чунки мен «Манчестер Юнайтед» футболчиларида бўлиши керак деб ҳисоблайдиган жиҳатлар унда йўқ!

Мен, «МЮ» яна топ-клуб даражасига қайтиши керак, мен шу йўлда катализатор бўлиб беришим лозим», деб фикрлайдиган футболчилар келишини хоҳлайман», – деди Фердинанд Daily Star`га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз