Узбек O'zbek
«Реал» Погба трансфери юзасидан ҳаракатларини тўхтатди
Сешанба, 13 Август
3341

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба Ла Лигага бу йил келмайдиган бўлди.

El Chiringuito маълумотига кўра, «Реал» франциялик хавбек трансферидан воз кечган.

Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан 26 ёшли жаҳон чемпионини ўз қўл остида кўришни шахсан истаган эди. Аммо клуб раҳбарияти унинг учун сўралган 150 млн еврони тўлашга тайёр эмас

Бундан олдин «Реал» Погба учун «МЮ»га яримҳимоячи Хамес Родригес ва қўшимча 30 млн евро таклиф этиб, рад жавоби олгани маълум бўлган эди.

Шунингдек, Поль ўз устози Оле-Гуннар Сульшер билан суҳбатлашиб, янги мавсумда кийиниш хонасида муаммо келтириб чиқармаслигига ваъда бергани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз