Узбек O'zbek
Ориги «Ливерпуль» билан шартномани нима учун узайтирганини айтди
Сешанба, 13 Август
2852

«Ливерпуль» ҳужумчиси Дивок Ориги мерсисайдликлар таркибида қолишга қарор қилишига нима сабаб бўлганини айтиб берди.

«Шартнома муддатини узайтириш бўйича муҳокама бўлаётган вақтда ички овозим «Ливерпуль»да қолишим кераклигини айтди. Жамоамизда жуда кўп иқтидорли футболчилар ва яхши энергия бор. Олдинда кўплаб ўйинлар бор, мен ғалабаларга ташнаман», – дейди Ориги.

24 ёшли ҳужумчининг «Ливерпуль» билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда Ориги АПЛ доирасида 12та ўйин ўтказди ва 3та гол муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз