Узбек O'zbek
Нико Ковач: «Перишични ёши туфайли танқид қилиш ноўрин»
Сешанба, 13 Август
1788

«Бавария» бош мураббийи Нико Ковач «Интер»дан сотиб олинаётган 30 ёшли ҳужумчи Иван Перишични ёши туфайли танқид қилаётганларга жавоб берди.

«Иван шу кунларда Мюнхенда бўлганини тасдиқлайман. Умуман олганда, уни танқид қилишларини ноўрин деб ҳисоблайман. У ўз вазифаларини яхши бажаряпти.

Уни ёмон футболчи деб ўйлаш мумкин. Эффенберг ҳам «Бавария»га 30 ёшида келиб, жамоани Чемпионлар лигасида ғалабага бошлаб борган.

Биз фақат ёшигагина эътибор қаратаверишни тўхтатишимиз керак. Келинг, бу йигитлар нималарга эришганига ва улар бизга қандай фойда келтира олишига диққат қилайлик», – деган Ковачнинг сўзларини келтирди Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иван «Бавария»да тиббий кўрикдан ўтгани маълумот бўлган эди.

Бунгача клублар Перишичнинг ижараси масаласида келишиб бўлгани, «Бавария» уни 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олаётгани айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз