Узбек O'zbek
МОҚ президенти Любинко Друловичга барча масалаларда тўлиқ ишонишини билдирди
Сешанба, 13 Август
1309

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

«Учрашув давомида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар, ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё чемпионатига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Терма жамоа мураббийлар штаби ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, олдиндаги масъулиятли мусобақа – U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик режаси билан таништиришди.

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друловичга барча масалаларда тўлиқ ишонч билдириши ва қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Ўз навбатида ЎФА ҳамда МОҚ раҳбарияти Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қитъа чемпионатига муносиб ҳозирлик олиб бориши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини билдириб, асосий мақсад – Таиландда ўтадиган мусобақада муваффақиятли иштирок этиш ва Олимпиада ўйинларига йўлланма қўлга киритиш эканини айтиб ўтишди», – дейилади хабарда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз