Узбек O'zbek
Месси Неймар трансфери масаласида унинг ўзига телефон қилди
Сешанба, 13 Август
13798

«Барселона» етакчиси Лионель Месси «ПСЖ»дан Неймарни қайтариш бўйича музокараларга қўшилди, деб хабар тарқатди Marca.

Нашрнинг ёзишича, Лео бразилиялик ҳужумчига қўнғироқ қилиб, ундан «Реал»га ўтмасликни ва «Барселона»га қайтишни сўраган.

Бунгача айнан «Реал» Неймар учун курашда етакчи экани, бунга «ПСЖ» уни «Барса»га сотишни истамаётгани сабаблиги айтиб келинаётган эди.

Шунингдек, матбуотда каталонияликлар парижликларга Неймар эвазига ўз яримҳимоячиси Филиппе Коутиньони таклиф қилаётгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз