Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» трансфер тақиқи жазосидан қутулиб қолди
Сешанба, 13 Август
1949

ФИФА интизом қўмитаси 18 ёшгача бўлган футболчилар билан шартнома имзолашда хатога йўл қўйган «Манчестер Сити» клуби иши бўйича қарор чиқарди.

Ташкилот «шаҳарликлар»нинг ўз айбига иқрор бўлганини инобатга олиб, трансфер тақиқи билан жазоламади ва фақат 370 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортди.

2017 йил сентябрь ойида ФИФА «Манчестер Сити»ни ёш футболчилар трансферини амалга оширишда қоида бузганликда гумонлаб, интизомий иш очган эди.

Ўша йилнинг май ойида Англия Премьер-Лигаси раҳбарияти «Манчестер Сити»ни 300 минг фунт миқдорида жаримага тортиб, 2 йил давомида академия тарбияланувчилари билан шартнома имзолашни тақиқлаб қўйган эди.

Аввалроқ ФИФА айнан шундай қоидабузарликлар туфайли «Челси», «Реал», «Барселона» ва «Атлетико»ни трансфер тақиқи билан жазолаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз