Узбек O'zbek
«Ливерпуль» «Рома»га Ловреннинг нархини айтди
Сешанба, 13 Август
2541

«Ливерпуль» ва «Рома» ҳимоячи Деян Ловрен бўйича музокараларни давом эттиришмоқда. 

Инглиз матбуотидаги хабарларга қараганда, мерсисайдликлар 30 ёшли хорват учун 16 млн евродан кўпроқ талаб қилишмоқда.

Ўз навбатида, Ловрен ҳам жамоадаги ҳолатини тушуниб турибди, шунинг учун ёзда бошқа клубга ўтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Деян «Ливерпуль»га 2014 йили келиб қўшилган. Ҳозиргача у жами 170та ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз