Узбек O'zbek
Икарди «Ювентус»да қанча маош олиши маълум
Сешанба, 13 Август
7255

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди «Наполи», «Рома» ва «Монако» клублари таклифларини рад этиб, «Ювентус»га ўтмоқчи.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг маълум қилишича, 26 ёшли аргентиналик Турин клуби билан 5 йиллик шартнома устида келишиб олган.

Келишуга асосан Икарди «Юве»да бонуслар ва солиқлардан ташқари йилига 8 млн евро маош олади.

Таъкидланишича, Италия чемпиони ўз ҳужумчилари Пауло Дибала ва Марио Манжукични сотганидан сўнг, уларнинг сотувларидан тушган маблағ эвазига Икарди трансферига қўл урмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, «Интер»да Маурога тегишли бўлиб келган 9-рақам жамоанинг янги аъзоси Ромелу Лукакуга ўтган.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз