Узбек O'zbek
Германия кубоги. «Бавария» ва «Вольфсбург»да ғалаба, «Ҳанновер-96» мусобақани тарк этди.
Сешанба, 13 Август
893

Германия кубогида 1-босқич ўйинлари давом эттирилди. Кубокнинг амалдаги соҳиби «Бавария» меҳмонда «Энерги» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мюнхенликлар таркибида тўпларни Левандовски, Коман ва Горетцкалар киритишди.

Шунингдек, «Вольфсбург» ва «Штутгарт» жамоалари ҳам меҳмондан ғалаба билан қайтишди, иккала жамоа ҳам осонликча ғалабага эришгани йўқ. «Вольфсбург» қўшимча бўлимларда 1 киши кам ўйнаб ғалабани илиб кетган бўлса, «Штутгарт» минимал ҳисобда ғолиб бўлди. «Ҳанновер-96» эса мусобақа билан хайрлашди.

Германия кубоги, 1-босқич
12 август

Энерги –Бавария 1:3
Голлар: 0:1 – 32 Левандовски, 0:2 – 65 Коман, 0:3 – 85 Горетска, 1:3 – 90+3, пенальти, Таз

Галлешер – Вольфсбург 3:5
Голлар: 1:0 –43  Волфганг Дринкут, 1:1 – 44 Вегорст, 1:2 – 49 Герхардт, 2:2 – 57 Маи, 2:3 – 70 де Азеведо, 3:3 – 90+2 Фетч, 3:4 – 92 Кнохе, 3:5 – 94 Брекало

Ганза – Штутгарт 0:1
Гол: 0:1 – 19 Ал-Гаддиоуи

Карлсруэ – Ҳанновер-96 2:0
Голлар: 1:0 – 53 Грозурек, 2:0 – 61, пеналти, Ванитцек

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз