Узбек O'zbek
«Галатасарой» скаутлари Шомуродовнинг ўйинини кузатишди
Сешанба, 13 Август
7203

Футбол шарҳловчиси Нобель Арустамяннинг хабар беришича, Туркиянинг «Галатасарой» клуби скаутлари «Ростов»-«Крилья Советов» ўйини пайтида мезбонлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва «Крилья Советов» ҳужумчиси Александ Соболевларни кузатишган.

Ушбу ўйинда «Ростов» 1:0  ҳисобида ғалаба қозонди, ягона голни эса Элдор Шомуродов киритди.

«Ҳамкасбларим эфир пайтида Ростовга Туркиядан скаутлар келганини айтишди, аммо айнан қайси футболчиларни кузатгани келишганини аниқлаб беришмади. Қўшимча қиламан, «Галатасарой» скаутлари Соболев ва Шомуродовни кузатишган. Аммо турклар ҳозир ўзбекистонлик ҳужумчини сотиб олишолмайди, чунки Элдорнинг нархи жуда қиммат. «Ростов» ҳужумчисини сотмоқчи эмас», – деб ёзади Арустамян «твиттер»да.

Ҳозирги вақтда 24 ёшли Шомуродов ва 22 ёшли Соболев «Зенит» ҳужумчиси Артём Зюба билан биргаликда тўпурарлар рўйхатини бошқариб боришмоқда. Уларнинг ҳисобида 4тадан гол бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз