Узбек O'zbek
Лэмпард Давид Луизнинг «Арсенал»га трансфери масаласида тушунтириш берди
Сешанба, 13 Август
6774

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳимояч Давид Луиз Лондоннинг бошқа бир гранди – «Арсенал»га қўйиб юборилганига изоҳ берди.

«Ҳеч қандай иш ташлаш ёки шунга ўхшаш бошқа нимадир бўлгани йўқ, шундай экан мен буни дарҳол тушунтириб ўтишни истардим.

Давид машғулотларимизда қатнашмаган куни мен шундай қарорга келгандим, чунки эндиликда қандай йўл тутишимиз аниқ бўлиб улгурганди. Ҳозир қўл остимда бор таркибдан кўнглим тўқ ва мен бор эътиборимни уларга қаратганман.

«Арсенал» уни ўз сафига қўшиб олишни истади, шу боис биз бир қарорга келишимиз керак эди. Давид «Арсенал»га ўтади ва мен жамоада мавжуд футболчиларга диққат қаратаман, деган қарорга келинди.

Албатта, у яхши футболчи, рақибимиз таркибига ўтиб кетди. Лекин вазият шуни тақозо қилди», – деган Лэмпарднинг сўзларини келтирди клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Луизнинг «кўклар» билан шартномаси муддати тугашига бир йил қолганди. «Тўпчилар» унинг учун тахминан 8 млн фунт тўлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз