Узбек O'zbek
Ерёменко: «Шомуродов бу мавсумда 20 та гол ура олади»
Сешанба, 13 Август
5626

«Ростов» яримҳимоячиси Роман Ерёменко «Крилья Советов» билан ўйинда (1:0) ғалаба голи муаллифи бўлган жамоадоши Элдор Шомуродовни мақтади ва ўйин бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин чиндан оғир ўтди. Биринчи бўлимда биз тез ва зўр ўйнадик, яхши ҳужумлар қилдик, аммо иккинчи бўлимда бироз асабийлашдик ва хатоларга йўл қўйдик. Ғалабадан хурсандмиз ва бу мавсумда биринчи бор ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик.

Янги 4-3-3 схемасида ўйнаш ёқди. Ўйлашимча, ўтган мавсумдаги ва бу мавсумдаги ўйинларимиз ўртасида фарқ бор. Янги тактикада ўйнаш менга қулай бўлмоқда.

Шомуродов ҳозирнинг ўзида ўтган мавсумдан кўпроқ голлар урдими? Ҳар ўйинда шундай вазиятлар яратиб берамиз-у, гол урмасинми? (кулади) Худо хоҳласа, шунақа давом этади. Элдор мавсум давомида 20та гол уриш учун барча имкониятларга эга. У ишлашда давом этиши керак», – деб Ерёменконинг сўзларини келтирди «Ростов» матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз