Узбек O'zbek
Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати икки баробар ошди
Сешанба, 13 Август
22406

Ўзбекистон миллий жамоаси ва Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати сўнгги икки йил ичида икки баробар ошди.

Футболчиларнинг шартномаси ва статистикасига ихтисослашган Transfermarkt портали маълумотига кўра, 24 ёшли футболчининг трансфер қиймати бугунги кунда 1,5 миллион еврога тенг. 

Элдор 2017 йил ёзида «Бунёдкор»дан «Ростов»га ўтганида трансфер қиймати 750 минг еврога тенг эди.

Қайд қилиш жоизки, Шомуродов трансфер қийматининг ошишига Россия Премьер-Лигаси 2019/20 мавсумидаги муваффақиятли ўйини сабаб бўлган. Ҳамюртимиз дастлабки 5та турда 4та гол урди ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилди. Бундан ташқари, 2019 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 марта ишғол қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз