Узбек O'zbek
«Бавария» Иван Перишич трансферини эълон қилди
Сешанба, 13 Август
2236

«Интер» яримҳимоячиси Иван Перишич фаолиятини «Бавария»да давом эттиради.

Мюнхен клуби 30 ёшли хорватни тўла сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди.

«Германияга қайтганимдан жуда хурсандман. «Бавария» – Европадаги энг катта клублардан бири. Биз нафақат Бундеслига ва Германия кубогида, балки Чемпионлар лигасида ҳам соврин учун курашмоқчимиз», – деди Перишич.

Маълумот учун, Иван 2015 йил январидан буён «Интер»да ўйнаб келаётганди. «Нерадзурри» сафида у жами 163та ўйинда қатнашиб, 58та гол урди ва 52та голга ҳаммуаллиф бўлди.

Хавбек Миланга кўчиб ўтгунига қадар «Вольфсбург», «Боруссия Д», «Брюгге», «Руселар» ва «Сошо» каби клубларда ўйнаган.

У ЖЧ финалида гол урган илк хорватиялик футболчи саналади - ўтган йилги мундиал финалида (2:4) Франция дарвозасини ишғол этган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бавария» бош мураббийи Нико Ковач Перишични ёши туфайли танқид қилиш ўринсизлигини таъкидлаган, «Эффенберг ҳам «Бавария»га 30 ёшида келиб, жамоани Чемпионлар лигасида ғалабага бошлаб боргани»ни мисол қилиб келтирган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз