Узбек O'zbek
«Барселона»нинг янги дарвозабони октябргача сафдан чиқди
Сешанба, 13 Август
1223

«Барселона»нинг бразилиялик дарвозабони Нето билаги сингани сабабли операция қилинди. Бу жараён муваффақиятли ўтди, деб хабар беради каталонияликлар расмий сайти.

Энди дарвозабоннинг тикланиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Шу сабабли Нето октябргача сафга қайта олмайди.

Нето шу йил ёзда «Валенсия»дан 26 млн евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. Бу қиймат бонуслар билан бирга 35 млн еврога ҳам етиши мумкин. Бразилиялик футболчи «кўк-анорранглилар» билан 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузган. 

29 ёшли дарвозабон бунгача «Атлетико Паранаэнсе», «Фиорентина» ва «Ювентус» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бразилия миллий жамоасида 1та ўйин ўтказган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз