Узбек O'zbek
«Барселона» раҳбарлари бугун Парижга боришади
Сешанба, 13 Август
6726

«Барселона» раҳбарлари бугун Неймарнинг трансферини муҳокама қилиш учун Парижга боришади. Бу ҳақда Sky Sports ёзмоқда. Манбада айтилишича, бу учрашувда трансфер деталлари ҳал қилинади.

2 йил олдин «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион еврога ўтган Неймар Каталония клубига қанча пул эвазига қайтиши ҳозирча аниқ эмас. Катта эҳтимол билан каталонияликлар футболчиси Филиппе Коутиньо Париж клубига ўтади ва «Барселона» унга қўшиб 80 миллион евро тўлайди.

Неймарни «Реал» ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадрид унга йиллик 40 миллион евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар бор. Олдинроқ «Барселона» етакчиси Лионель Месси Неймарни ортга қайтариш учун унга қўнғироқ қилгани айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз