Узбек O'zbek
«Атлетико» 55 млн еврога «Реал»нинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқда
Сешанба, 13 Август
14046

«Валенсия» ҳужумчиси Родриго Морено «Атлетико»га ўтмоқда, деб хабар тарқатди AS.

Нашрнинг ёзишича, клублар 55 млн евролик трансфер устида келишувга эришишган. Бугун, 13 август куни, Морено тиббий кўрикдан ўтиши мўлжалланган.

Аввалроқ Родригога «Барселона» ва «Наполи» ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳужумчи «Реал» тарбияланувчиси саналади. «Валенсия» уни 2015 йилда «Бенфика»дан 30 млн еврога сотиб олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз