Узбек O'zbek
AS: Бэйл Зиданнинг истеъфосини кутмоқда
Сешанба, 13 Август
7508

«Реал» вингери Гарет Бэйл жамоадан кетиш ниятида эмас.

AS тарқатган хабарда айтилишича, уэльслик футболчи жамоа устози Зинедин Зидан бу лавозимда узоқ қолмайди деб ҳисобламоқда. У ўзи билан боғлиқ вазият Зиданнинг ўрнига бошқа мураббий келиши билан ўзгаришини кутмоқда.

Воқеалар ривожи Бэйл умид қилганидек кечмаган тақдирда, у Хитойда янаги трансфер ойнаси очилишини кутиб, келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Гаретнинг шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган. Ёз давомида «қироллик клуби»ни ундан қутула олмай келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз