Узбек O'zbek
Ўзбекистон U16 жамоаси БАА билан 2та ўртоқлик ўйинини ўтказади 
Душанба, 12 Август
425

Ўзбекистон U16 жамоаси 16-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Бу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ўтадиган “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнирида иштирок этади. Унда жамоага Туркия, Сербия ва Россия ўсмирлар жамоалари рақиб бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон U16 жамоаси сентябрь ойида БАА ўсмирлар жамоаси билан Тошкентда ҳам ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Баҳслар 8 ва 11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради ЎФА.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз