Узбек O'zbek
Тухель: «Воқеликка реал кўз билан қараб, Неймарнинг кетишига тайёр туришимиз керак»
Душанба, 12 Август
4414

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель жамоа Неймарнинг кетиши эҳтимолига тайёр туриши кераклигини айтди. Бу ҳақда Canal+ хабар бермоқда.
 
«Биз воқеликка реал кўз билан қарашимиз ва Неймарсиз ўйнаш масаласига ечим топишимиз керак. Худди унингдек ўйнай оладиган бошқа футболчини топиш имконсиз. Биз уни йўқотиб, худди шу даражадаги ўйинчини топа олмаймиз.

Музокаралар «ПСЖ», Неймар ва бошқа клуб билан ўтказиляпти. Бу ҳақда бошқа ҳеч нарса айта олмайман.

Неймар менга ёқади. У Килиан ва бошқалар билан ишлашда давом этишини хоҳлайман. Агар у кетса, ухламай чиқсам керак.

Менда на яхши ва на ёмон янгилик йўқ. Трансфер ойнаси ҳали ёпилмади, реалист бўлиб, уни йўқотишимиз мумкинлигини тушунишимиз керак», – деди Тухель «Ним»га қарши ўйиндан кейинги (3:0) матбуот анжуманида. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз