Узбек O'zbek
Перишич «Бавария»да тиббий кўрикдан ўтди
Душанба, 12 Август
1576

Миланнинг «Интер» клуби вингери Иван Перишич «Бавария»га ўтиш арафасида, деб ёзади Bild.

Хабарга кўра, хорватиялик футболчи Мюнхен клуби учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлган ва тез орада шартнома имзолайди.

Бунгача клублар 30 ёшли футболчининг ижараси масаласида келишиб бўлгани, «Бавария» уни 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга ижарага олаётгани айтилганди.

Перишич «нерадзурри» таркибида 2015 йилдан бери ҳаракат қилади. Шу вақтгача жами 163та ўйин ўтказиб, 40та гол урган ва 37та голга ҳаммуаллиф бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз