Узбек O'zbek
Обамеянг Торреснинг самарадорлигини такрорлади
Душанба, 12 Август
1842

«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англия Премьер-Лигаси 1-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда жамоасининг ягона ғалаба голига муаллифлик қилди. Бу габонлик футболчининг АПЛ баҳсларидаги 33-голи бўлди.

Ўтган мавсум қишда «тўпчилар» сафига қўшилган Обамеянг Премьер-Лига баҳсларида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 33-марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва дастлабки 50 ўйиндаги самарадорлик бўйича Фернандо Торреснинг натижасини такрорлади.

АПЛдаги дастлабки 50 ўйинда гол уришда энг яхши натижани Алан Ширер ва Энди Коул қайд этган. Бу футболчилар АПЛда ўйнай бошлагач, 50 та ўйинда 41 тадан гол урган. Муҳаммад Салоҳда бу кўрсаткич 35 тани, Кевин Филипсда 34 тани ташкил қилади.

Ўз вақтида «Ливерпуль» ва «Челси»да ўйнаган Фернандо Торрес «Атлетико»дан «Ливерпуль»га ўтган АПЛдаги дастлабки 50 ўйинида 33 марта гол урган. «Ньюкасл»га қарши ўзининг Премьер-Лигадаги 50-ўйинини ўтказган Пьер-Эмерик Обамеянг энди бу борада Торрес билан 4-ўринда эътироф этилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз