Узбек O'zbek
Мбаппе: «Неймарсиз «ПСЖ» аввалгидек бўлмайди»
Душанба, 12 Август
4979

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадоши Неймарнинг клубдан кетиши жамоа ўйини сифатига таъсир ўтказмай қолмаслигини таъкидлади.

«Ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз. Лекин ёлғон сўзламаслигимиз керак: Неймар билан нима бўлишини ҳам ҳисобга олиш лозим. Усиз жамоа аввалгидек бўлмайди. Лекин биз ўз мухлисларимиз учун ҳаракат қиламиз», – деди Мбаппе Canal+ мухбири билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Париж гранди кеча Франция чемпионатининг илк тури доирасида «Ним»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Эдинсон Кавани (пен.), Килиан Мбаппе ва Анхель ди Мария муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз