Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» - «Челси» ўйинини кўролмаган мухлисларга компенсация берилади
Душанба, 12 Август
4141

Okko видеосервиси Англия Премьер-Лигасининг 1-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» - «Челси» ўйини трансляцияси пайтида юзага келган техник носозлик учун ўз мижозларига компенсация беради.

Аввалроқ Матч ТВ АПЛ 2019/20 трансляцияси ҳуқуқи бўйича ўтказилган танловда Rambler Group компанияси таркибига кирувчи Okko видеосервисига ютқазиб қўйган эди. Натижада, Матч ТВ АПЛ ўйинларини Россия ҳудудида намойиш қилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Энди россияликлар фақат интернет орқали, пуллик Okko видеосервиси ёки Okko кинотеатрларида АПЛ ўйинларини томоша қилишлари мумкин.

АПЛ 1-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» - «Челси» ўйини трансляцияси пайтида техник носозлик юз берди. Баҳсни онлайн томоша қилувчилар миқдори кескин ошиб кетгани сабабли, Okko видеосервиси юкламани кўтара олмай қолди. Натижада, кўплаб мухлислар бир неча дақиқа давомида ўйинни томоша қилолмадилар.

Компания бу носозлик юзасидан мижозлардан узр сўради ва бошқа контент сервислар (фильм, сериаллар, онлайн ТВ) учун промокод беришни ваъда қилди.

Қайд қилиш жоизки, Okko 2019-2022 йиллар давомида АПЛ ўйинларини Россия ҳудудида намойиш қилади. Сервисга обуна бўлиш қиймати кунига 199 рубль (3$), ойига 549 рубль (8$), йилига 3990 (60$) рублга тенг. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда АПЛ ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқи Uzreport TV компаниясига тегишли.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз