Узбек O'zbek
Лукаку «Интер»даги дебют ўйинида покерга эришди
Душанба, 12 Август
17063

«Интер» Италиянинг тўртинчи дивизиони вакили «Виртус» клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Манчестер Юнайтед»дан сотиб олинган ҳужумчи Ромелу Лукаку «нерадзурри»даги дебют ўйинида тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

У миланликлар сафига ўтгунига қадар «Юнайтед»нинг мавсумолди кампаниясида бирорта ҳам ўйинда қатнашмаган, бироз муддат ватани Бельгияда «Андерлехт» клубида шуғулланиб юрганди.

Лукаку шанба куни «Месталья»да «Валенсия»га қарши кечган ўртоқлик ўйинига (1:1, пен. 6:7) тайёр эмаслиги боис бош мураббий Антонио Конте уни сафарга олиб кетмаган эди.

Аммо якшанбада Ромелу D Серия вакили билан назорат баҳсида покер қайд этди. Ундан ташқари Матиас Весино ва Себастьяно Эспозито дублга эришди.

Таъкидлаш керак, Лукаку охирги марта «МЮ» сафида «Саутҳэмптон»га гол урганига беш ойдан ошган эди.

«Интер» А Сериянинг илк турини 26 август куни ўз майдонида «Лечче»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз