«Челси» бош мураббийи Френк Лэмпард АПЛнинг 1-турида «Манчестер Юнайтед»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:4) фикр билдирди.
“Хатоларимиз туфайли 4та гол ўтказиб юбордик, айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. «Челси» биринчи яримсоатликда ўйинни назорат қилди, аммо айрим ўйинчилардан омад юз ўгирди. Агар ўйинни кўрган бўлсангиз, «Челси» 0:4 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмасди. Ушбу мағлубиятдан сабоқ чиқаришимиз керак.
Бизга топ ўйинчилар етишмаяпти, лекин бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Биз узоқ вақт давомида тенгма-тенг ўйнадик, аммо кейин 4та хатога йўл қўйдик ва рақиб улардан фойдаланди”, – Лэмпарднинг сўзларини келтиради BBC.